Сооронбай Жээнбеков Хавфсизлик кенгаши раҳбарини ишдан бўшатди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат Хавфсизлик кенгаши раҳбари Алмазбек Курманалиевни ишдан бўшатди.
«Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков тегишли фармонни имзолади, унга кўра Курманалиев Алмазбек Абдиназарович Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан тақдим этган аризасига мувофиқ озод этилди», - дейилади хабарда. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президентига ёрдамчи ва маслаҳатчи тайинлангани хабар қилинган эди. Қирғизистоннинг президенти Эрнист Толтоевни президент ёрдамчиси этиб тайинлаш ҳақидаги фармонини имзолади. Эрнист Толтоев Сооронбай Жээнбеков бош вазирлигида унга ёрдамчилик қилган эди.
Толтоев 15 декабрь куни 31 ёшга тўлади. Шунингдек, Қирғизистон президентининг масалаҳатчиси ҳам тайинланди. Муратбек Шойимқулов давлат раҳбарининг маслаҳатчиси ҳисобланади. Ўтган ҳафтада собиқ президент Алмазбек Атамбоев ўз маслаҳатчилари - Икрамжон Иляминов ва Фарида Ниязовани ишдан бўшатган эди.