Остонада Сурия бўйича музокараларнинг янги босқичи бошланади
Эртага пайшанба куни Остонада икки томонлама ва кўп томонлама музокаралар бошланади ва умумий йиғилиш ҳам жума куни ўтказилиши кўзда тутилган
Қозоғистон ташқи вазирлигининг маълум қилишича, Остонада Сурия бўйича музокараларнинг янги даври пайшанба куни бошланади.
Ирна ахборот агентлигининг маълум қилишича, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот идораси тарқатган хабарга кўра, эртага пайшанба куни Остонада икки томонлама ва кўп томонлама музокаралар бошланади ва умумий йиғилиш ҳам жума куни ўтказилиши кўзда тутилган. Бу эса Сурия бўйича музокараларнинг саккизинчи турнири ҳисобланади.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, Сурияда оташкесмни ўрнатиш бўйича кафил бўлган Россия, Туркия ва Эрондан иборат бўлган мамлакатларнинг айрим делегациялари Остонага етиб келган.
Ушбу йиғилишда, кафил давлатлар намояндалари ва Дамашқ делегацияси ҳамда мухолифатдагилардан ташқари БМТ, АҚШ, Иордания вакиллари ҳам ушбу йиғилишда кузатувчи бўлиб иштирок этишади.