Тожикистон давлати Афғонистон шимолида террорчи гуруҳлар таҳдидидан хавотирдалигини билдирди
(last modified Sun, 24 Dec 2017 12:26:23 GMT )
декабр 24, 2017 17:26 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти
    Тожикистон президенти

Тожикистон президенти Афғонистон шимолида ИШИД террорчи- такфирий гуруҳи аъзоларини фаоллашганидан ташвишланиш билдирди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кеча сўзлаган нутқида Афғонистон билан бу мамлакатнинг узоқ чегараларига ишора қилар экан,  Тожикистон давлати Афғонистон шимолида ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини тўпланганига нисбатан бефарқ бўла олмайди деб айтди.

Бу эса шу ҳолдадиркки,  яқинда  Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроий раисининг муовини Муҳаммад Муҳаққиқ ҳам  Ироқ ва Сурия ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳини қаттиқ мағлубиятидан сўнг, бу гуруҳ аъзолари махсус бир программа ва мақсад билан Афғонистонга киритилган деб таъкидлаганди.

Бир неча олдин Франция ахборот агентлиги ҳам, Афғонистон ҳудудларида хорижий фуқароларидан иборат ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларининг ҳузури ҳақида хадар тарқатганди.

Мазкур хабарга биноан,  яқинда Афғонистонга келган бу террорчи гуруҳ аъзоларини асосан Алжазоир ва Франция фуқаролари ташкил этишади.

 

Ёрлиқ