Сооронбай Жээнбеков Қозоғистонга сафар қилди
-
Сооронбай Жээнбеков Қозоғистон
Сооронбай Жээнбеков бугун, 25 декабрь куни Қозоғистон томони таклифига кўра ушбу республикага расмий ташриф билан жўнаб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Кун.уз сайтига кўра,ташриф доирасида С.Жээнбеков ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг тор доирадаги учрашувлари режалаштирилган.
Шунингдек, икки давлат етакчиси кенгайтирилган шаклда музокаралар олиб боради, улар давомида икки томонлама алоқалар ва ЕОИИ доирасидаги ҳамкорликка оид долзарб масалалар муҳокама қилинади. Ташриф якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланади, давлат раҳбарлари қўшма баёнотни қабул қилишади.
Расмий ташриф доирасида С.Жээнбековнинг Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.