Осиё тараққиёт банки Туркманистонга қарз беради
(last modified Tue, 26 Dec 2017 13:28:26 GMT )
декабр 26, 2017 18:28 Asia/Tashkent
  • Осиё тараққиёт банки
    Осиё тараққиёт банки

Осиё тараққиёт банки келгуси икки йил ичида Туркманистонга 950 миллион доллардан кўпроқ доллар миқдорида кредит ажратишни режалаштирган.

Ашхободдан Форс ахборот агентигининг хабар қилишича, Осиё тарққиёт банки 2018-2019 чи йиллар мобайнида  Туркманистонга сармоя киритишга оид 2 йиллик янги лойиҳасини ратификация қилди.

Мазкур хабарга асосан  келгуси икки йил ичида Осиё тараққиёт банки томонидан Туркманистонга ажратиладиган кредитнинг ҳажми 950 миллиондан зиёдир. Ушбу кредит Туркманистоннинг энергетика, транспорт, ҳамда хусусий сеткорини рвиожлантиришга йўналтирилади.

Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилиши кутилаётган бу маблағнинг 150 миллион доллари  Маркзий Осиё республикаларнинг электр- энергия тармоғини Афғонистонгача етказиб бериш, 600 миллион доллари  темир йўлларни модернизация қилиш ва 200 миллион доллари ҳам Туркманистоннинг хусусий секторинии яхшилашга сарфланиши айтилади.

Ёрлиқ