Нью-Йоркда С5+1 форматида учрашув ўтказилди
(last modified Sat, 20 Jan 2018 08:50:47 GMT )
Январ 20, 2018 13:50 Asia/Tashkent
  • С5+1 форматида учрашув
    С5+1 форматида учрашув

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарлари ва АҚШ ўртасидаги С5+1 форматидаги учрашув Нью-Йоркда бўлиб ўтди, томонлар минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама этдилар, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"2018-йилнинг 19-январь куни Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация бешта Марказий Осиё давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсий идоралар раҳбарларининг учрашувида иштирок этди", — дейилган хабарда.

Матбуот-хизмати, шунингдек, "C5+1​" форматида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов, Туркманистоннинг БМТдаги доимий вакили Аксолтан Атаева ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Салливан иштирок этганини маълум қилган.