Назарбоев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
(last modified Tue, 23 Jan 2018 14:07:21 GMT )
Январ 23, 2018 19:07 Asia/Tashkent
  • Назарбоев
    Назарбоев

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва РФ президенти Владимир Путин телефон орқали суҳбатларида турли тармоқларда икки мамлакат ҳамкорликлари даражасини оширишни таъкидлашди.

Қозоғистоннинг ахборот агентлиги хабарига кўра, телефон орқали бу мулоқотда шунингдек  Остона ва Москва ўртасидаги ҳамкорликларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда  Евроосиё Иттифоқи чорчубасидаги қўшма муносабатлари масаласини муҳокама этилганига қўшимча, томонлар  БМТ Хавфсизлик кенгашининг шу босқичидаги раислигини Қозоғистон зиммасига ўтгани ҳамда минтақавий ва халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.

Айтиш керакки жорий йилнинг биринчи январидан бошлаб БМТ Хавфсизлик кенгашини шу босқичдаги раислиги Қозоғистон зиммасига ўтганди.

Назарбоев  телефон орқали суҳбатларида  россиялик касбдошини жорий йилнинг 16-18 январь кунларида АҚШга уюштирган сафрининг натижаларидан  огоҳ этди.

 

Ёрлиқ