Табиий офатлар Тожикистонга 500 миллион доллар зарар етказган
(last modified Wed, 07 Feb 2018 08:51:15 GMT )
феврал 07, 2018 13:51 Asia/Tashkent
  • Табиий офатлар Тожикистон
    Табиий офатлар Тожикистон

Тожикистонда 2017 йилда вайрон бўлган йўллар, кўприклар ҳамда бошқа инфратузилмалар ҳисобга олинган ҳолда табиий офатлар сабаб етказилган зарар миқдори 500 миллион долларга баҳоланмоқда.

Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси бўйича қўмита раҳбари Рустам Назарзода хабар берди.

Кун.уз сайтига кўра,  республикада ўтган йили табиий характердаги 883 та фавқулодда ҳолат рўй берди, жумладан 720 қор кўчкиси, 41 та сел, 32 маротаба дарёларда сув сатҳи кўтарилиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолат, 23 та кўчки, 33 та зилзила, 21 та тош бўрони ва 13 та кучли шамол юз берган.

Натижада 31 фуқаро ҳалок бўлди, уларнинг 23 нафари қор кўчкиси натижасида ҳаётдан кўз юмди. Бундан ташқари, дарёлар ва сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик туфайли 170 киши вафот этди.

Ёрлиқ