Қирғизистоннинг коррупцияга қарши идораси раиси ўз лавозимини тарк этди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков бу мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси назоратидаги коррупцияга қарши давлат идораси раиси Дуйшенбек Чатроевнинг истеъфога чиқиши тўғрисидаги мактубни имзолади.
Қирғизистон президентининг танқидларидан кейин бу мамлакатнинг коррупцияга қарши кураш давлат идораси раиси ҳам ўз лавозимини тарк этган.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков 8 февраль куни бу мамлакат хавфсизлик кенгаши йиғилишида суд системаси ҳамда хавфсизлик органларидаги коррупцияга қарши кураш масалаларида мавжуд бўлган камчиликлар туфайли хавфсизлик ташкилотларини қаттиқ танқид остига олди.
Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасининг эълонига кўра, ўтган икки йил ичида бу мамлакатда қарйиб 2 мингга яқин жиноий делолар очилган, аммо фақат 29 фоийзи судга топширилган. Кўплаб порахўрлар авф этилган ва ё корупция ва порахўрликни кўпайиб боргани сабаб ушбу делолар текширилмай ва судга топширилмаган ҳолда қолган. Шу боис Қирғизистон президенти бу мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси назоратидаги коррупцияга қарши идорасининг самарасиз фаолиятларига ишора қилиб, уларнинг ушбу ҳатти- ҳаракати ва фаолиятини қаттиқ танқид қилган. Эндиликда эса бундай танқидлар Қирғизистондаги коррупияга қарши идора раисининг истеъфо беришига сабаб бўлган.
Ҳақиқат ҳам шудирки Каспий денгизининг икки томонидаги мамлакатлар яъни Маркзий Осиё ва Қафқоз республикаларининг давлат идоралари ва ижроий қўмиталари "коррупция синдроми"га гирифтор бўлган ва бу мамлакталарнинг турли ташкилотлари ва идораларига ҳам сироят этган. Бу мамлакталар раҳбарлари ҳам ушбу маданий ва ижтимоий муаммони таг тубидан йўқ қилишга уринишсада аммо ҳозиргача барч ааракталари яхши натижа келтиргани йўқ ҳамда улар ўз мамлакати ривожланиши йўлига катта тўсиқ яратаётган бундай мушкулотлар ва камчиликларга таъсирчан кураш олиб бориш йўлини пайдо қилишмаган.
Бу мамлакатларнинг айримларида ҳукумат ва ё президент алмашуви хусусан Қирғизистон, Ўзбекистон ва Аманистондаги ўзгаришлар коррупцяига қарши кураш ҳаракталаринми кучайтирган бўлсада аммо кўринарли нажаларига эришганилар йўқ.
Аммо айрим бошқа республикаларнинг турли доиралари ва системаларида коррупция а порахўлик илгаригидек ўзгармай, олдинги вазиятида қолмоқда.
Коррупция в апорахўрликка кўринарли қарши кураш назарга ташланмайди.
Шунингдек Халқаро ташкилотларининг йиллик ҳисоботида ҳам ҳар йили Марказий Осиё ва Қафқоз республикалари коррупция ва порахўрлик муаммолари энг кўп ва юқори бўлган мамлакталар қаторига жой беради
Марказий Осиё масалалари эксперти Исмоил Баётнинг фикрича Марказий Осиёдаги коррупция ва порахўрлик масаласи бу мамлакатлардаги мавжуд сиёсий, ижтимоий в иқтисодий муамолар хусусан уюшган жиноятчиликни ошгани ва гиёҳванд моддалар контрабандаси шунингдек давлат органларининг заифлиги, халқ қатлами орасидаги катта оралиқлар ва фарқнинг мавжудлиги, тенгсизликлар , идоралардаги корруцияга бориб тақалади.
У шунингдек ҳукуматни бир ё бир гуруҳ шахс қўлида бўлгани, халқ эҳтиёжларини таъминлашда давлатнинг кучсизлиги, чегараларни ҳимоя қилишдаги муаммолар, ишсизлик, кучсиз ва заиф иқтисодий системалари ҳам бу мамлакталардаа коррупцияни авж олиши ва кенгайиб боришининг бошқа омилларидан ҳисобланади.