7 мартдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон пойтахтлари ўртасида авиақатновлар қайта тикланади
2018 йилнинг 1—2 март кунлари Тошкентда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 14-мажлиси бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Акмалжон Қўчқоров икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ашхободда бўлиб ўтган брифинг вақтида сўзлади, деб хабар берди UZ24 сайти.
Шунингдек, элчининг маълум қилишича, 7 мартдан бошлаб икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта тикланади, март охирига эса Ўзбекистон саноати маҳсулотларининг Туркманистонда кўргазмасини ўтказиш режалаштирилган.
Брифинг доирасида Ўзбекистон элчихонасининг Туркманистон фуқаролари ва дипломатик корпус вакиллари учун Buk Tour (Хоразм) ва Authentic Travel (Бухоро) сайёҳлик компаниялари билан биргаликда яратилган «Сеҳрли ва эртакнамо Хива» ҳамда «Амирлик пойтахтига саёҳат» номли турпакетларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 6 март санасида Турманистонга давлат ташрифини амалга оширилган эди.