Россияда Тожикистон маданият марказининг собиқ раҳбари ўлдирилди
феврал 28, 2018 11:03 Asia/Tashkent
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Рязан вилоятидаги "Сино" Тожикистон маданий жамоатчилик маркази раҳбарининг тахминий қотили қўлга олинди.
Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, Бегмахмад Медведев жорий йилнинг 17 февралида Рязандан Калуга вилоятига йўлга чиққан бўлган. Унинг автомобили ҳақидаги сўнгги хабар Захарово туманида қайд этилган, ўша вақтдан буён Медведев бедарак йўқолган.
Россия Тергов қўмитаси эса полиция ходимлари тезкор операция давомида рязанлик қотиллигида гумон қилинаётган шахсни аниқлаб, қўлга олганлиги ҳақида маълумот берган.
Айни вақтда ушбу жиноят тафсилотлари ўрганилмоқда, далиллар тўпланмоқда, деб ёзади Спутник Тожикистон.
Ёрлиқ