март 27, 2018 10:39 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ўз чегараси орқали «Толибон»га қурол етказиб берилганини рад этди

Тожикистон Афғонистон билан чегараси орқали «Толибон» ҳаракати учун қурол-яроғ олиб ўтилгани ҳақидаги маълумотларни рад этади. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида айтилган.

Афғонистондаги АҚШ кучлари қўмондони генерал Жон Никольсон 23 март куни Би-би-си’га берган эксклюзив интервьюсида, «Толибон» ҳаракатига Тожикистон чегараси орқали қурол-яроғ етказиб берилгани борасида асоссиз баёнот бергани чуқур афсусга сабаб бўлмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

«Тожикистон «Толибон»нинг қонунийлигини ҳеч қачон тан олмаган ва, афғон можаросини тезда тинч йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватловчи мамлакат сифатида ҳеч қачон учинчи давлатларга тинчлик ва хавфсизлик масалаларида давлатнинг фундаментал ёндашувлари ва принципиал позициясига қарши бўлган бундай ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ҳудудини тақдим этмаган», - дея таъкидланади баёнотда.

 

Ёрлиқ