Жанубий Корея президентини Марказий Осиёга сафари бошқа муддатга қолдирилди
Икки Корея раҳбарларининг учрашуви туфайли Жанубий Корея президентининг Марказий Осиёга сафари бошқа вақтга қолдирилди.
Меҳр ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Жанубий ва Шимолий Корея раҳбарларининг иккитомонлама йиғилишинибўлиб ўтиши сабаб Жанубий Корея президентини Марказий Осиёнинг айрим республикаларига сафари бошқа кунга қолдирилган,
Жанубий Корея президенлик идорасига қарашли иқтисодий ҳамкорликлар қўмитаси раиси Сонг Юнг Гил ҳам бу борада дедики, Марказий Осиёнинг айрим республикалари жумладан Қозоғистонга уюштириши назарга тутилган Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг сафари ушбу учрашув туфайли бошқа муддатга қолдирилган.
Бу эса шу ҳолдадирки, ўтган пайшанба кунидаги йиғилишдан кейин Пхеньян-Сеул йиғилишининг етакчи музокарачилари икки Корея раҳбарларининг расмий учрашувини 27 апрель бўлиб ўтишини эъхон қилишди.
КХДР етакчиси Ким Чен Инни май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳам учрашиши айтилади.