Тожикистон ва Россия авиаташувчилари ўртасидаги можаро
Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни Россия билан авиақатновлар йўналишидаги келишмовчилик ҳақида муносабат билдириб Россия авиакомпанияларининг босимларини ноконструктив дея атади.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Россия авиаташувчи ширкатлари томонидан кўрилаётган чоралар оқибатида икки томон ҳам зарар кўриши ҳақида ўзининг хавотирини билдирди. Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Тожикистон ҳаво йўллари ширкатлари ўртасида келиб чиққан ихтилофларни музокара ўтказиш орқали ҳал этилишини истади.
Тожикистоннинг Somon Air хусусий компанияси тўққиз йўналиш бўйича Россияга парвозларни мажбурий равишда тўхтатди. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар берди. Компания "Росавиация" телеграммасига мувофиқ шундай қарор қабул қилишга тўғри келган.
Бундан ташқари, 5 апрелда Somon Air'нинг Хўжанд — Москва — Хўжанд йўналишидаги вақтинчалик рейслари муддати ҳам тугайди.
Тожикистон ва Россия авиаҳукуматлари ўртасидаги можаро Тожикистон томоннинг Урал авиалинияларига 26 мартдан баъзи йўналишлардаги (жумладан, Пермь ва Челябинскдан Душанбега) парвозларга рухсат бермагани туфайли юзага келди.
Тожикистонда бу маҳаллий авиакомпанияларнинг Россиянинг ушбу шаҳарларига парвоз қилмаслиги билан изоҳланди. Россия Транспорт вазирлиги ҳам тожикистонлик ҳамкасбларини шу йўналишда музокара бошлашга чақирди.