Қирғизистонда давлат тендерларида масъуллар қатнашиши таъқиқланди
(last modified Sat, 07 Apr 2018 06:29:16 GMT )
апрел 07, 2018 11:29 Asia/Tashkent

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков бу мамлакатнинг давлат йиғилишида қонунларни ислоҳ этишни таъкидлаб давлат тендерларида масъуллар ва давлат мулозимларни қатнашмасликка фармон берди.

Қирғизистон президенти чиқарган фармонида коррупцияга қарши кураш олиб бориш мақсадида давлат тендерларида бу мамлакат масъулларининг қатнашишини ман этди.

Қирғизистон президентининг ушбу фармони давлат идораларида порахўрлик ва коррупцияни кенгайиб боришини олдини олиш мақсадида чиқарилгани айтилади.

Бундан олдин  давлат маъсуллари  компанияларни 20 фойиз акцияларига эга бўлиш ва енгиллик билан давлат тендерларида қатнаша олишарди.

Айни ҳолда нафақат давлат масъуллари, балки  уларнинг оила -аъзолари ҳам  давлат тендерларида қатнашмайдилар.

Айтиш керакки Қирғизистонда янги ҳукумат ва янги президентни иш бошлаганидан бери бу мамлакат идораларидаги коррупция ва порахўрликка қарши кураш янада  кучайтирилди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ҳам  шахсан ўзи бу мамлакат президенти сифатида фаолиятини бошлагани билан ушбу муаммоларга ечим топиш учун бор куч қудратини ишга сола бошлади.

Жеенбеков  кенг -қамровли коррупуция ва ё давлат идораларини коррупциялашгани  аста секин халқ норозилиги,  иқтисодий ривожланиш йўладаги тўсиқлар шунингдек  сиёсий кескинликлар ва нотинчликларнинг асли омили эканлигини яхши пайқаган.

Қирғизистон президенти  бундан олдин ҳам   мамлакат суд системаларидаги коррупцияга қарши кураш учун жиддий одимлар ташлаганди.

Қирғизистон президентини коррупцияга қарши янги одимлари ушбу ҳақиқатни намоён этмоқдаки, бу давлат масъуллари  ўз қўлидаги маълумотлар ва ричаглардан фойдаланиб,  давлат тендерларида муваффақ бўлиш учун саъй ҳаракта қилишади.

Бундан ташқари  давлат системаси томонидан мамлакатнинг иқтисод соҳасининг улкан қисмини эгаллангани оқибат ушбу масъуллар фойдасига қонунлардан фойдаланиш ва уни ўзгартирилишига сабаб бўлади.

Бошқа томондан  давлат масъуллари  қонун чиқарувчи соҳага босим ўтказиши билан  ишчилар жомеасига босим ўтказиб жомеанинг қуйи қатлами истак хоҳишларини кўрмаганга олишларини имкони ҳам бор.

Бундай вазият коррупцияни ошиши, ҳамда камситишлар, қашшоқлик ва халқ норозиликларини келтириб чиқариши аниқдар.

Сара Чаеснинг фикрича  Қирғизистондаги коррупция систематик тарзда амал қилиоқда. Шу асосда бу мамлакатда  сиёсий ва ҳуқуқий  тизилмаларининг турли каналлари ташкил этилган. Бу каналларнинг барчаси  бир -бири аамалиётини қўллаб- қуватлайди ва коррупцияга қарши кураш лойиҳаларини ижро этилиши йўлига тўсиқлик қилишади.

Бинобарин  бундай вазият ва коррупциялашган системага қарши кўптомонлама кураш олиб бориш зарурий бир амрга айланган. Акс ҳолда коррупциялашган система ва доиралар қайта жонланади ва  унга қарши кураш жаарёни анча қийинлашади.

Айтиш жойиздирки Қирғизистондаги коррупция жуда чуқур ва эски бир муаммодир.

 Сўнги ўрганишлар ва таҳлилларга кўра,  Қирғизистон давлати 175 та мамлакат орасида  корупция нуқтаи назаридан 135 ўринда жой олган.

 Шу сабабдан  Қирғизистон ўтган бир даҳа давомида  коррупция заминасида 30 поғона ўз ўрнини ижобий томон ўзгартишга муваффақ бўлган.

Қонунга ислоҳот киртиш,  коррупцялашган идоралар ва масъулларга қарши курашни кучайтириш,  оғир жазолар тайинлаш, давлат системларини жиддий тарзда назорат қилиш,  иқтисод системасида давлат масъуллари ҳиссасини камайтириш, Қирғизистондаги коррупцияга барҳам беришга кўмаклашадиган омиллар сифатида айтилади.

Февраль ойида ҳам Қирғизистон бош вазири муовини ўтган икки йил ичида бу мамлакатдаги молиявий коруппцияига тегишли 4 минг 31 делоларни қайта кўриб чиқилгани ҳақида хабар берганди.

Қирғизистон бош вазири муовини Дайир Кенекеев  Қирғизистон хавфсизлик органлари 2015 -2017 чи йиллар ичида  давлат мулозимлари ва масъулларининг коррупцияларига тегишли 4 минг 31 делоларни текшириб -кўриб чиқишди деб эълон қилди.

Кенекеевга кўра,  Қирғизистондаги коррупцияга қарши органлар ҳисоботга биноан,  коррупцияга тегишли делолар борасида тергов ва текширишларини ўта мураккаб эканлиги ҳамда аниқ маълумотлар мавжуд бўлмагани  бундай жиноятларни ошишига замин яратмоқда.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари ўз сўзларида  келажакда  иқтисодий жиноятлар ва корупцияга қарши курашни кучайтириш ва бу масала борасида маълумотлар тўплашга алоҳида эътибор қаратилади деб таъкидлади.

Ёрлиқ