Туркманистон президенти бу мамлакат суд органларининг юқори мартабали масъулларини ишдан олди
Туркманистон президенти, бу мамлакат суд органларининг айрим раҳбарларини ўз лавозимидан бўшатди.
Ашқободдаги Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркманистон телеканали, кеча Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов чиқарган ҳукмида ўз вазифасида мувафаққиятсизлиги ва яхши ишламагани туфайли Ашқобод шаҳар прокурори П.Оқмуҳаммадовни ишдан олди деб хабар тарқатди.
Шунингдек Ашқобод шаҳрининг янги прокурори лавозимида Д.Тошлиевни тайинлади.
Гурбангули Бердимуҳаммадов шунингдек, чиқарган бошқа фармонида С. Жомоевни бу мамлакат адлия вазирининг янги муовини симматида тайинлади.
Мазкур хабарга биноан, Туркманистон президенти бу мамлакат суд органларидан айримларини яхши ишламаганлари ва фаолиятларини талаба даражасида бўлмаганлиги сабаб мамлакат Бош прокурори Халиевни қаттиқ танқид қилди.