Тожикистон парламентида амнистия қонунининг янги лойиҳаси қабул этилди
(last modified Thu, 25 Aug 2016 12:13:02 GMT )
август 25, 2016 17:13 Asia/Tashkent
  • Тожикистон парламенти ҳибсхона
    Тожикистон парламенти ҳибсхона

Тожикистон парламенти аксарият овоз билан бу мамлакатда умумий авф қонунининг янги лойиҳасини қабул этди.

Эрон талабалари ахборот агентлиги хабарига кўра, шу ҳолда, Тожикистон президенти  ўтган ҳафта ва бу мамлакат Мустақиллигининг 25 чи йиллиги муносабатида  амнистияга оид янги қонунни имзолади.

Бу қонун матни  бугун бу мамлакат оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилиши кутилмоқда.

Тожикистон президентини имзолаганининг 3 ойидан кейин кучга кирадиган мазкур қонун бу мамлакатдаги қамалганлардан 12 минг нафарига тааллуқ олиши айтилмоқда.

Мазкур қонунга асосан, қамалганлардан 3 мингга яқини озод этилиб, ҳибсхонада бўлмаган 4 минг нафар айбланувчиларга нисбатан чиқарилган ҳукмлар ҳам бекор қилиниши кутилмоқда.

Бундан ташқари 2 минг нафардан ортиқ судий делоларни тафтиш этиш жараёни тўхтатилади ва узоқ йиллардан бери қамоқда бўлган бир гуруҳ маҳбусларнинг жазо муддати камайтирилади.