Назарбоев: руҳонийлар диний билимни пухта эгаллаши зарур
Қозоғистон президенти терроризм ва экстремизга қарши курашни кучайтириш уун руҳонийларни диинй билимини янада ошириш зарурлигини баён этди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев " янги гуманитар илмлари; қозоқ тилидаги 100 китоб" унвонли китобнинг тақдимоти маросимида руҳонийлар диний илм -билимни пухта эгаллаши зарурлигига ишора қилар экан, руҳонийлар экстремистларнинг барча саволларига мантиқий жавоб топа олиш билими ва қудратига эга бўлиши керак деб айтди.
Назарбоев шунингдек ислом ва насроний динларининг мазҳабий ва таниқли шахсиятлар -руҳонийлари юқор даражада ўз масъулиятини ижро этиши учун динлар тарихидан яхши огоҳ бўлиши зарурлигини таъкидлаб, руҳонийлар ўртасида турли музокара ва йиғилишларни ташкил этилганилиги билан бир пайтда ҳамон динлар пайравлари ва намояндалари ўртасидаги жанжаллар давом этмоқда деб қўшимча қилди.
Бугун Қозоғистон президенти ва бу мамлакатнинг олий мартабали масъуллари иштирокида " Янги гуманитар илмлар; қозоқ тилидаги 100 та янги китоб" унвон остидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.