Тожикистон ўз муҳожирларининг Россияда қолишлари муддатини узайтиришни таклиф қилди
апрел 21, 2018 10:15 Asia/Tashkent
-
Тожикистон
Тожикистон ўз меҳнат муҳожирларининг Россияда қолишларини рўйхатдан ўтказмасдан 30 кунгача узайтиришни таклиф қилди.
Бу ҳақда Тожикистон бош вазири Қохир Расулзода Россия ва Тожикистоннинг Москвадаги ҳукуматлараро комиссияси якунидан кейинги матбуот анжуманда айтиб ўтди.
Кун.уз сайтига кўра, “Меҳнат муҳожирларимиз Россияда умумий 180 кунга қолиш билан рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача қолишларини таклиф қилдик. Шунингдек, биз муҳожирларимизнинг оилавий мақоми, меҳнат муҳожирларимизнинг пенсия таъминоти масаласини кўриб чиқишни таклиф қилдик. Россия томонидан биз таклиф қилган масалаларни кўриб чиқиш таклиф қилинди”, деб айтган Расулзода.
Ёрлиқ