Шошилинч! Тожикистон чегаралари яқинида Толибон гуруҳининг минглаб аъзолари тўпланган
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i33078
Тожикистон чегара кучлари қўмондони Афғонистоннинг шимол минтақаси ва Тожикистон чегараси яқинида 7 минг нафар Толибон гуруҳи аъзоларини тўпланганлиги ҳақида хабар берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
май 03, 2018 18:01 Asia/Tashkent
  • Тожикистон чегара
    Тожикистон чегара

Тожикистон чегара кучлари қўмондони Афғонистоннинг шимол минтақаси ва Тожикистон чегараси яқинида 7 минг нафар Толибон гуруҳи аъзоларини тўпланганлиги ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Тожикистон чегара кучлари қўмондони Ражабали Раҳмонали  Толибон экстремистик гуруҳи  Афғонистон жанубидаги ҳарбий таълим лагерларнинг аксариятини бу мамлакат шимол минтақасига кўчириш қарорига келгган деб айтди.

Тожикистоннинг ушбу ҳарбий масъули  ҳозиргача Толибон гуруҳининг 29 ҳарбий лагерларини Тожикистон чегараси яқинига кўчирилиши  Марказий Осиё давлатлари хусусан Душанбе давлатининг хавотирланишига сабаб бўлганини маълум қилди.

Раҳмонали ўз сўзларида дедики, Толибон гуруҳининг 7 мингга яқин аъзолари Тожикистон билан чгерадош бўлган Афғонистоннинг Қундўз, Тахор ва Бадахшон вилоятларида жойлаштирилган.