Шошилинч! ИШИД Қирғизистонга таҳдид қилди
-
ИШИД
ИШИД террорчилари интернетда тарқатган қирғиз тилидаги видеотасиврида Бишкек давлатига теракт уюштириш билан таҳдид қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ИШИД террорчи гуруҳи Қирғизистонга теракт уюштириш билан таҳдид қилишига қўшимча бу мамлакатдаги АҚШ университети устози Мукаррам Токтоғуловани озодликка чиқарилишини талаб этган.
ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларидан бири қирғиз тилидаги видеотасвирини тарқатиши билан, айни ҳолда Бишкек шаҳрида террорчилик амалиётлар учун тайёргарликларни давом этаётгани ва Токтоғуловага зарар етказилганида Қирғизистон пойтахти кўп терактларда шоҳид бўлади деб эълон қилди.
Қирғизистондаги АҚШ университети устози бўлган Мукаррам Токтоғулова диншунослик фанидан дарс берарди. Олдинроқ Токтоғулова Бишкек давлатига қарши терактлар уюштириш ҳамда экстремистик ва террорчилик гуруҳларга талабаларни жалб этиш айблови билан қўлга олинганди.