АҚШ ҳарбий техникалари Қозоғистон ҳудудлари орқали Афғонистонга етказиб берилади
Қозоғистон президенти бу мамлакат ҳудудлари орқали АҚШнинг ҳарбий тажҳизотлари ва техникаларнии Афғонистонга етказиб берилишига ижозат берди.
"Меҳр" ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бу мамлакат ҳудудлари орқали Афғонистонга АҚШ ҳарбий техникани етказилишига рухсат берди.
Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги алоқаларини совуқлашгани ортидан бу масала борасидаги келишув ўтган йили Нью-йорк шаҳрида АҚШ -қозоқ вакиллари ўртасида имзоланганди.
Олдин Покистон ҳудудлари АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларининг ҳарбий техника тажҳизотларини Афғонистонга ўткзилишининг ягона йўли эди.
НАТО ташкилоти ҳам АҚШнинг ҳарбий амалиётларидаги ўн қўли сифатида шундай бир ҳолда Афғонистонга ўз ҳарбийлари ва ҳарбий техникаларини етказишни оширганки, Афғонистонда хорижий ҳарбий кучларни жойлаштирилгани нафақат Афғонистон хавфсизлигини таъминлай олмаган, балки ИШИД террорчи гуруҳи жангарлари ҳам бу мамлактнинг турли минтақалрига кўчирилган.
Айни ҳолда Афғонистон ҳудудларида 19 минг хорижий ҳарбийлар жумладан АҚШнинг 16 минг нафар ҳарбийлари жойлаштирилган.