Сирожиддин Аслов ўз фамилиясини ўзгартирди
май 25, 2018 18:50 Asia/Tashkent
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ўзининг «русча» фамилиясини тожикчасига алмаштирди
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Тожикистон ТИВ- и тарқатган маълумотномасида бу мамлакат ташқи ишлар вазири Сирожиддин Асловни ўз фамилиясини Сирожиддин Муҳиддинга ўзгартиргани ҳақида хабар берди.
Тожикистон ТИВи мурожаатида шунингдек Сирожиддин Аслов 2017 -чи йили ўз фамилиясини ўзгартириш таклифи билан чиққанди, аммо ушбу сиёсий масъулни халқаро маросимларда қатнашиши сабаб ўз вақтида фамилиясини ўзгартириши номумкин эди деб келтирилган.
2007 йилда ўз таваллуд айёмини нишонлаган Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Шарифович Раҳмонов ўз исмини халққа ибрат сифатида Эмомали Раҳмон тарзида ўзгартирган эди.