МДҲ мамлакатлари ҳарбий -техникавий маълумотлар марказини ташкил этмоқчи
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ҳарбий тажҳизотлар маълумотларига оид махсус марказни ташкил этиш қарорга келган.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, МДҲнинг чегара хизматлари раҳбарлари бу ташкилотнинг жанубий чегараларида хавфсизлик чора- тадбирларни кучайганлигига эътибор бериб, қўшма ҳарбий- техникавий маълумотлар марказни ташкил этиш қарорига келдилар.
Мазкур марказ бу ташкилотга аъзо давлатларни айниқса бу ташкилот чегараларида фавқулодда ҳолатлар вужудга келганида ҳарбий қудрати борасида мониторинг қилишга ёрдам етказиши учун мўлжалланган.
МДҲ ташкилоти аъзолари ўтказган йиғилишида шунингдек бу ташкилотнинг жануб чегараларида хафсизликни кучайтириш, яқин келажакдаги ўзгаришлар истиқболлари, мамлакатлар хавфсизлик ташкилотлари ўртасидаги муносабатлар, Халқаро жиноятчиларни қидириш ва аниқлашдаги ҳамкорликлар ҳамда чегаралар яқинида ноқонуний амалиётларни олдини олиш масалалари муҳокама қилишган.