Қирғизистон президенти: мамлакат армияси етарлича куч-қудратга эга
(last modified Tue, 29 May 2018 14:05:42 GMT )
май 29, 2018 19:05 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти
    Қирғизистон президенти

Қирғизистон президенти айни ҳолда бу мамлакат армиясини етарлича куч -қудратга эга бўлгани ҳамда муносиб хавфсизлик меъёрларга жавоб бера олишини айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков  Қирғизистон қуролли кучлари йиллиги муносабатида билдирган сўзларида дедики  айни ҳолда мамлакат армияси етарлича куч -қудрат ва ҳарбий потенсиалга эгадир.

Жеенбеков шунингдек  ўтган 25 йил ичида Қирғизистон армиясини  кўп муаммоларга юзмаюз бўлгани ва кўп баланд пастликларни бошдан кечирганига ишора қилар экан, эндиликда  мамлакатимиз армияси  кўринарли ютуқ ва муваффақиятларга эришмоқда деб қўшимча қилди.

У ўз сўзларида  ҳарбийларнинг ҳамматомонлама тайёрлиги, молиявий ва техникавий жиҳатдан таъминланиши ёнида, армия учун янада яхшироқ шароитлар яратиб бериш кераклиги қайд этди.

Қирғизистон президенти шунингдек, биз ҳардоим мамлакатимиз яхлитлигини ҳимоя қилиш учун тайёр бўлишмиз керак, қирғиз армияси ушуб ифтихорли ва муҳим вазифасини олий даражада бажаришига ишончим комил деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ