Долзарб: 10 эркакка ВИЧ вирусини юқтирган фоҳиша ҳибсга олинди
(last modified Tue, 05 Jun 2018 04:03:35 GMT )
июн 05, 2018 09:03 Asia/Tashkent
  • Долзарб: 10 эркакка ВИЧ вирусини юқтирган фоҳиша ҳибсга олинди

Тожикистонда ВИЧ вирусини камида 10 эркакка юқтиргани аниқланган фоҳиша ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хатлон вилояти Шаҳритус туман прокуратураси фоҳишабозлик билан шуғулланган 30 ёшли аёл ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Прокуратурадан айтишларича, аёл 2014 йили ВИЧ вирусига чалинган ва ўзининг аҳволидан жуда яхши бохабар бўлган.

Бироқ, шунга қарамасдан, пул учун эркаклар билан жинсий алоқага киришган.

Шаҳритус туман прокуратураси тергов давомида камида 10 эркак шу аёлдан ВИЧ вирусини юқтиргани аниқланганини маълум қилди.