Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков ҳибсга олинди
июн 06, 2018 10:19 Asia/Tashkent
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков Первомайск туман суди қарори билан тергов тугагунга қадар ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Дарё.уз сайтига кўра, олдинроқ унга коррупцияда айблов эълон қилинган ва яшаш манзилини тарк этмаслик чораси белгиланганди. Суд 5 июнь куни бу чорани ўзгартирди. Энди Сапаров Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида сақланади.
Исаков Хитойнинг ТBEA компанияси манфаатларини илгари сурганликда айбланмоқда. Гап Бишкек иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш жараёни ҳақида кетмоқда.
Ёрлиқ