Кабирий: Эрон Тожикистонда сулҳ ўрнатилишида катта рол ўйнаган
(last modified Wed, 20 Jun 2018 13:30:07 GMT )
июн 20, 2018 18:30 Asia/Tashkent
  • Кабирий: Эрон Тожикистонда сулҳ ўрнатилишида катта рол ўйнаган
    Кабирий: Эрон Тожикистонда сулҳ ўрнатилишида катта рол ўйнаган

Тожикистон исломий уйғониш паратияси раиси, Тожикистон давлати билан турли гуруҳлар ва партиялар ўртасида эришилган сулҳни Эроннинг муҳим ютуқларидан деб атади. 

Муҳиддийн Кабирий бугун чоршанба куни Тасним ахборот агентлиги билан суҳбатида, Тожикистон давлати ва мухолифатдаги гуруҳлар ўртасида сулҳ муросаси бўйича келишувнинг имзоланишига 22 йил бўлиши арафасида ушбу тинчлик келишувининг тақдири ҳақида шундай айтдики,

Тожикистоннинг ички муаммолари бир томонла ёндашиш билан ҳал этиб бўлмайди, балки мамлакатдаги элитага таяниб ва Эрон ислом жумҳурияти сингари хорижлик дўстларга суяниб ҳал этилади. 

Тожикистон давлати Исломий уйғониш партиясининг фаолиятини 2015 йилда амалга ошмаган давлат тўнтаришида иштирок этиш айби билан тақиқлаб қўйди.

Лекин, тожикистон исломий уйғониш партияси Тожикистон давлатини тўнтаришга қаратилган ҳар қандай уринишларда иштирок этишга доир айбловларни инкор этади. 

Ёрлиқ