Қирғизистон Афғонистонда террористларнинг мустаҳкамланишидан хавотирланмоқда
(last modified Sat, 23 Jun 2018 08:55:03 GMT )
июн 23, 2018 13:55 Asia/Tashkent

Қирғизистон хавфсизлик кенгашининг раиси Данил Сагинбаев террористик гуруҳлар, жумладан ИШИД террорчи гуруҳининг Афғонистон ва Ӯрта Шарқда олиб бораётган фаъолиятларини Евро-Осиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар учун жиддий таҳдид деб билди.

Бишкек шаҳрида Евро-Осиё иқтисодий иттифоқ мамлакатларининг терроризмга қарши анжумани йиғилишида нутқ сӯзлаган Дамир Сагинбаев шундай деб қӯшимча қилади: Қирғизистон хавфсизлик идораларининг маълумотларига кӯра халқаро терроризим мустақил ҳамдӯстлик мамлакатларида барқарорсизликни кенгайтириш учун жиддий режалар тузган.

Қирғизистон миллий хавфсизлик кенгашининг раиси Халқаро терроризмнинг жузъиётларини фош этмади, аммо шак-шубҳа йӯқки халқаро терроризмдан унинг мақсади марказий Осиё ва Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳи нуфузининг кенгайишидир.  Бу мавзӯ ӯтган икки йил давомида Россия, Хитой, Марказий Осиё республикалари, ҳамда минтақанинг мустақил мамлакатлари сиёсатчиларининг диққат-эътиборини ӯзига жалб этган. Бу заминада Ӯзбекистоннинг сиёсий муттахасисларидан бири Умед Асадуллоев шундай эълон қилди: Афғонистоннинг шимоли Марказий Осиё орқали гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш йӯлларига яқин бӯлиши туфайли ва Афғонистон ва Ӯзбекистон чегара яқинларида тожик ва ӯзбекларнинг жамияти кӯп бӯлиши сабабли ифротчи гуруҳлар учун жуда муносиб макон ҳисобланади. Террористик гуруҳлар, айниқса ИШИД террорчи гуруҳининг минтақада нуфуз топишининг олдини олиш мақсадида ӯтган бир неча йил давомида Хитой ва Россия Марказий Осиё республикаларининг чегараларида замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланган кузатув минораларини катта харажатлар билан таъминлаб минтақага ушбу гуруҳларнинг нуфуз топишига тусиқлик яратишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Ӯтган ҳафтада ӯтказилган охирги учрашувда коллектив хавфсизлик шартномасининг  хавфсизлик кенгаш бош котиби ИШИД террорчи гуруҳини Афғонистонга кучириш ва ушбу мамлакатнинг шимолида бундай террористлар учун лагерлар ижод этишдан хавотирланиш изҳор этиш зимнида Афғонистон ва Тожикистон муштарак чегарасини янада мустаҳкамлашни ӯз зиммаларига олишди. Бу масалада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари билан учрашганидан кейин бу ташкилотнинг аъзолари Афғонистондаги вазъият ва Афғонистон шимолида лагерлар ижод этиш учун террористик гуруҳларнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларидан хавотирланиш изҳор этишмоқда деб эълон қилди.

Ҳақиқат шундаки, НАТО ташкилотининг Афғонистондаги маъмурияти шаффоф эмас. Бир неча маротаба Афғонистон турли вилоятларининг расмийлари нотаниш верталётлар террористларни Афғонистоннинг турли минтақаларига кучиришмоқда деб хабар беришди. Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг нуфуз топишидан мустақил ҳамдӯстлик мамлакатларига аъзо давлатларнинг хавотирланиш изҳор этишларига қарамай Америка ва НАТО  ҳарбий блоки бундай маълумотларни ҳаддан ташқари муболаға этиш деб билиб ИШИД террористик гуруҳининг Афғонистонлик бӯлимининг бир нечта сони ҳеч нарса эмас . Ироқ ва Сурияда ушбу гуруҳга қарши ҳарбий амалиётлар ӯтказишдан кейин камайишган деб иддао қилади. Бу шундай ҳолда бӯлиб ӯтмоқдаким ИШИД террористик гуруҳининг қолдиқлариӯз инсоний куч ва ҳарбий қудратларини қайта тиклаш мақсадида муносиб бир макон  пайида юришиптиким Марказий Осиё республикалари билан чегарадош Афғонистоннинг шимолий минтақалари зоҳиран қисқа бир муддат давомида мазкур мақсадларни амалда татбиқ этиш учун муносиб макондир.