Қозоғистонда 88 та хориж тармоқларининг фаолиятлари тўхтатиб қўйилди
(last modified Fri, 10 Aug 2018 12:54:35 GMT )
август 10, 2018 17:54 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда 88 та хориж тармоқларининг фаолиятлари тўхтатиб қўйилди
    Қозоғистонда 88 та хориж тармоқларининг фаолиятлари тўхтатиб қўйилди

Қозоғистондаги фаолиятлари тўхтатиб қўйилган тармоқлар ва агентликлар орасида, Раша Тудей, Блумберг, Скай Ньюз, Факс Ньюз каби тармоқлар ҳам кўзга ташланади

Қозоғистон ахборот ва коммуникация технологиялари вазирлиги Қозоғистонда 88 та хориж тармоқларининг фаолиятлари тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабар берди. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон ахборот ва коммуникация технологиялари вазирлиги жума кунги баёнотида ушбу қабул қилинган қарорнинг сабабини, хориж тармоқларининг мамлакат қонун-қоидаларига риоя қилмаслигида деб атади. 

Қозоғистонда фаолият юритаётган барча хорижлик радио ва телевидения каналлари ва тармоқлари, Қозоғистон парламенти томонидан қабул қилинган янги қонунга мувофиқ 2018 йил 9 июлга қадар

Қозоғистон ахборот ва коммуникация технологиялари вазирлигида ўзларининг фаолиятларини юридик шахс сифатида ва ўз вакилларини рўйхатдан ўтказишлари лозим эди. 

Қозоғистондаги фаолиятлари тўхтатиб қўйилган тармоқлар ва агентликлар орасида, Раша Тудей, Блумберг, Скай Ньюз, Факс Ньюз каби тармоқлар ҳам кўзга ташланади.