Афғонистон президентининг Толибон билан 3 ойлик оташкесм эълон қилиши
(last modified Tue, 21 Aug 2018 05:34:10 GMT )
август 21, 2018 10:34 Asia/Tashkent

Ашраф Ғани мусулмонлар учун муқаддас бўлган Қурбон ҳайит байрами кириб келиши муносабати билан “Толибон” ҳаракати билан 3 ойлик ўт очишни тўхтатишни эълон қилди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Афғонистон президентининг Толибон билан 3 ойлик оташкесм эълон қилиши”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     Афғонистон ҳукумати толиблар билан 3 ойлик ўт очиш тўхтатилишини эълон қилди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мусулмонлар учун муқаддас бўлган Қурбон ҳайит байрами кириб келиши муносабати билан “Толибон” ҳаракати билан 3 ойлик ўт очишни тўхтатишни эълон қилди. “Биз Қурбон ҳайит байрамига яқинлашаётганимиз сабабли ўт очиш тўхтатилишини эълон қиламиз. Оташкесм 20 август кунидан кучга киради ва “Толибон” ҳам шундай жавоб бериши шарти билан пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в нинг таваллуд кунлари Рабиул аввал ойининг 12-санасигача яъни 20 ноябрга қадар давом этади”, деб таъкидлаган Ашраф Ғани Афғонистон мустақиллигини нишонлаш маросимидаги чиқишида.  

      “Биз “Толибон” раҳбариятини афғонларнинг узоқ муддатли ва чинакам тинчлик ўрнатилиши истагини қаршилашга чорлаймиз ва уларни ислом қадриятлари ҳамда тамойилларига асосланган тинчлик музокараларига тайёргарлик кўришга қатъиян чақирамиз”, деб Афғонистон президенти ўз нутқида қайд этиб ўтган. Афғонистон президентининг таъкидлашича, ўқ отишни тўхтатиш ҳақидаги қарор, сулҳ ўрнатиш бўйича олий кенгаш ва Афғонистон уламолари кенгашининг истаклари шунингдек турли табақадаги аҳоли билан олиб борилган маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинди. Афғонистон давлати томонидан оташкесм эълон қилиниши диний байрам ва ушбу мамлакат халқининг хоҳиш ва истакларини инобатга олиб, яхшиликка ва эзгуликка чорлайди. Аввалроқ ҳам Ашраф Ғани Рамазон ойи тугаши ва Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан 11-19 июнь кунлари толиблар билан бир томонлама ярашув эълон қилган эди.

      “Толибон” бунга жавобан 3 кунга ўт очишни тўхтатишини эълон қилган. Қурбон ҳайит байрами мусулмонларнинг диний байрами бўлиб, Афғонистон юртида ҳам ушбу байрамга катта эътибор қаратилади. Бундай ҳаракатлар ҳар доим, Афғонистонда ва минтақада фуқаролик жамияти томонидан ижобий қарши олинган. Шундан келиб чиқиб, Толибон томонидан ҳам жавоб тариқасида ўқ отишни тўхтатилиши эълон қилинса, нафақат Афғонистон халқини хурсанд ва шод этади, балки Толибон ва Афғонистон давлати ўртасида ўзаро тушуниш ва музокара ўтказиш учун замин яратади. Яқинда Афғонистон ва Покистоннинг турли минтақаларида Афғонистонда сулҳни қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган намойишлар ҳам, Толибон ва Афғонистон давлати учун очиқ-ойдин мурожаат бўлиб, ушбу мамлакатда уруш даври тугагани ва халқ эса ўз юртларида тинчлик ва осойишталик ўрнатилишини исташларини англатади.

     Америка қўшма штатларининг Афғонистон ва Жанубий осиё ишлари бўйича юқори мартабали эксперти Барент Робеннинг айтишича, Афғонистонда бундан олдинги ўқ отишни тўхтатиш бўйича эришилган келишув, ушбу мамлакатда ўтган қирқ йил давомида бўлиб ўтган ички урушларда биринчиси эди. Тўқнашаётган гуруҳлар бир-бирлари билан ўқ отишни тўхтатиш бўйича бир келишувга эришди. Ушбу келишув эса, халқ томонидан ҳам юқори баҳоланиб, ижобий қарши олинди ҳамда қўллаб-қувватланди. Оташкесм Афғонистонда тўқнашаётган тарафлар ўртасида музокаралар ўтказиш учун зарур шароитлар яратилгунига қадар давом этиши керак. Толибонга ўз таъсирини ўтказа оладиган Покистондаги уламолар ҳам Афғонистон давлати томонидан ўқ отишни тўхтатиш ҳақида қабул қилган қарорини улар учун қулай фурсат бўлганини тушуниб етиб, ўз нуфузларидан фойдаланиб Толибон гуруҳини ҳам оташкесмни эълон қилишларига мажбур қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

      Айрим доираларнинг фикрига кўра, Толибон ва ушбу гуруҳнинг маънавий хомийлари Толибон аъзоларининг оташкесмни ижобий қарши олишлари ва уларнинг шаҳарлар ва қишлоқларга ҳамда ўз хонадон аъзолари билан алоқа ўрнатишлари Толибон гуруҳининг олдингидан кўра янада кучсизланишига олиб келади. Шу боис, Толибон аъзоларини яна жанг қилишга чорлайди. Афғонистоннинг сиёсий ишлар бўйича эксперти Муҳаммад Рафиқ Шаҳир ҳам шундай айтдики, Толибон томонидан ҳам ўқ отишни тўхтатилишини эълон қилиниши ушбу гуруҳ ва Афғонистон ҳукумати ўртасида музокаралар ўтказиш учун дарвозалар очилишига умидворлик бағишлайди. Ушбу ҳаракатлар урушда тўқнашаётган томонларга Афғонистонда сулҳ ўрнатиш учун музокаралар ўтказишда ва жангларнинг тугатишда катта туртки беради.

     Ҳирот вилояти уламоларидан бўлмиш Мавлавий Жалолиддий Ҳаққонийга кўра, Ислом тинчлик ва биродарлик динидир. Шунинг учун барча тўқнашаётган гуруҳлар муқаддас ислом динининг таълимотларига таяниб, уруш, қон тўкиш ва биродар ўлдириш ўрнига, сулҳ ва тинчликни танлашлари керак. Ҳар ҳолда, ислом биродар ўлдириш ва мусулмонлар ўртасида жанг қилишга қарши бўлиб, ҳар доим мусулмонларни Ислом дунёсини куфр дунёсига қарши курашда янада кучайтириш учун бирлик ва ҳамжиҳатликка даъват этади.

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ