Россия ва Тожикистон Шарқий Помир тоғларида ҳарбий машғулотларни бошлади
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа машғулотлари бошланди, деб ёзади Sputnik.
«Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бўлинмалари иштирокида паст учувчи нишонларни ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари билан йўқ қилиш бўйича ўқув машқлари бошланди.
Ҳарбий хизматчиларнинг манёврлар чоғидаги бош вазифаси — шартли душманнинг ҳаво нишонларини аниқлаш, тутиб қолиш ва йўқ қилиш», — дейилади Марказий ҳарбий округ хабарида.
Ҳарбий хизматчилар душманнинг ҳаво ҳужуми воситаларини ўрганиши, уларгача бўлган баландлик ва узоқликни аниқлаши, ўт очиш позицияларини эгаллаш ва уларни ниқоблаш бўйича машғулотлар ўтказиши, шунингдек, қўриқланадиган бўлинмалар таркибида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ҳаракатлари бўйича малакаларни ошириши керак бўлади.