Туркия президенти Қирғизистонга сафар қилди
-
Туркия президенти Қирғизистонга сафар қилди
Ражаб Тоййиб Эрдўғон олий мартабали делегация бошчилигида Қирғизистон президенти билан учрашиб икки томонлама ҳамда минтақа ва жаҳондаги муҳим ўзгаришлар хусусида суҳбат ва музокара ўтказиш учун Қирғизистонга сафар қилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон олий мартабали делегация бошчилигида Қирғизистон президенти билан учрашиб икки томонлама ҳамда минтақа ва жаҳондаги муҳим ўзгаришлар хусусида суҳбат ва музокара ўтказиш учун Қирғизистонга сафар қилди.
Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия президентининг Қирғизистонга уюштирган сафарида, Туркия Мудофаа вазири, Ташқи ишлар вазири, Тижорат вазири ва яна бошқа юқори мартабали расмийлар ҳамроҳлик қилади.
Ушбу сафар давомида Бишкекда Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик қилиш бўйича олий кенгаш ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан олдин, Қирғизистон президенти Соронбой Женбековнинг Анқарага қилган сафарида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан қўшма ахборот ўтказган эди.
Ушбу ахборот анжуманида Эрдўғон Туркининг мамлакат ичкарисида ва чет эл мамлакатларида Фатҳуллоҳ Гуленга қарши кураш олиб боришини маълум қилган эди.