Қирғизистон ва Туркия ўртасида ҳарбий ҳамкорликка оид келишув имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i37475-Қирғизистон_ва_Туркия_ўртасида_ҳарбий_ҳамкорликка_оид_келишув_имзоланди
Бишкек ва Анқара давлатлари ўзаро ҳарбий ҳамкорликларини кенгайтириш йўналишида Қирғизистон пойтахтида ҳарбий муассаса қуриш борасида келиша олдилар.
(last modified 2018-09-04T09:14:43+00:00 )
сентябр 04, 2018 14:14 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Туркия
    Қирғизистон ва Туркия

Бишкек ва Анқара давлатлари ўзаро ҳарбий ҳамкорликларини кенгайтириш йўналишида Қирғизистон пойтахтида ҳарбий муассаса қуриш борасида келиша олдилар.

Аки- пресснинг бугунги хабарига кўра,   Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби раиси Ройимберди Дуйшенбиев ва Туркия мудофаа вазири Хулусий Окор учрашувида Анқара томони  Бишкекда қурилиши кутилаётган ушбу ҳарбий муассаса харажатларини тўлаш масъулиятни зиммага олди.

Генерал Ройимберди Дуйшенбиев бу учрашув доирасида  Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий ва маданий алоқаларига ишора қилар экан,  Туркия давлати ҳардоим  Бишкек давлатининг энг содиқ ва ишончли  иттифоқчиларидан ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Туркия давлати олдинроқ ҳам   ҳамкорлик чорчубаисда ва  Қирғизистон ҳарбий системасини яхшилаш учун бу мамлакатга 8,5 миллиард доллар кўмаклашганди.