Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчисининг баёнотига муносабат билдирди
Туркия расмийлари Қирғизистондаги Сапат номли таълим муассасалар директорларининг 2016 йилнинг июл ойида Туркияда давлат тўнтаришида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари билан алоқаси борлиги учун ушбу мактаблар фаолиятини тўхтатилишини таъкидлаб келишади
Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Қирғизистондаги элчисининг Сапат деб номланган мактабларнинг фаолияти ҳақида билдирган баёнотига муносабат билдирди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Бишкекдаги элчиси Ченгиз Комил Фиратнинг Сапат деб номланган қирғиз таълим муассаси фоалияти хусусидаги нутқига муносабат билдириб, турк расмийлари томонидан омма афкорига тўғри маълумот етказишни сўради.
Туркия расмийлари Қирғизистондаги Сапат номли таълим муассасалар директорларининг 2016 йилнинг июл ойида Туркияда давлат тўнтаришида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари билан алоқаси борлиги учун ушбу мактаблар фаолиятини тўхтатилишини таъкидлаб келишади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Қирғизистонга қилган охирги сафарида Туркия давлати томонидан молиявий таъминлаш билан таълим муассасаларини ташкил этиш учун қарор қабул қилинди. Бундан кўзланган мақсад эса, Сапат таълим муассалари билан рақобат қилишдир.