Тожикистон президенти МДҲ ва ШҲТ мамлакатлари бош прокурорлари билан мулоқот қилди
(last modified Fri, 21 Sep 2018 12:07:35 GMT )
сентябр 21, 2018 17:07 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти  МДҲ ва ШҲТ   мамлакатлари бош прокурорлари билан мулоқот қилди

Тожикистон президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари бош прокурорлари билан мулоқот қилди

Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Имомали Раҳмон мулоқот чоғи МДҲ ва ШҲТ ҳудудида хавфсизликни таъминлаш заруратини таъкидлади.

Тожикистон президенти, шунингдек, прокуратурани давлатнинг энг муҳим рукнларидан бири деб атаб, бугунги мулоқот иштирокчи давлатлар прокуратуралари ӯртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка замина яратишига ишонч билдирди.

Эслатиб ӯтамиз,  МДҲ    мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 28- ҳамда ШҲТ мамлакатлари бош прокурорларининг 16-йиғилиши кеча Душанбе шаҳрида  ӯз ишини бошлади.