Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда сунъий йўлдош соҳасида ҳамкорлик қилади
Қозоғистон мудофаа вазирлиги Ўзбекистон билан биргаликда сунъий йўлдош қуриш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида маълум қилди
Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлиги келгуси режалари билан ўртоқлашди. Улар орасида Ўзбекистон билан биргаликда сунъий йўлдош қуриш ҳам бор. Бу ҳақда Тасним ахборот агентлиги хабар берди.
Халқаро ҳарбий-техник ҳамкорлик департаменти директори Асланбек Сирлановнинг маълум қилишича, сунъий йўлдошни қуриш бўйича аниқ таклифлар бор.
Таъкидланишича, ушбу қурилма нафақат икки давлатга, балки Марказий Осиёдаги бошқа давлатларга ҳам хизмат кўрсата олади.
“Ҳозир ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз хорижий сунъий йўлдошдан фойдаланишади. Шу сабабли биргаликда битта сунъий йўлдош қуриш таклифи билдирилди”, деб айтган Сирланов қозоқ-ўзбек ҳамкорлиги бўйича ўтказилган матбуот анжуманда.