Қозоғистонда қурол-яроқ савдоси тақиқланди
(last modified Tue, 25 Sep 2018 15:12:23 GMT )
сентябр 25, 2018 20:12 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда қурол-яроқ савдоси тақиқланди

Қозоғистонда террорчи гуруҳлар қӯлига тушиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида қурол-яроқ савдоси тақиқланди.

Қозоғистон Қуроллар  ассотсиатсияси раисининг ӯринбосари Сергей Катанов сӯзларига кӯра,    қурол-яроқ савдосини тақиқлашга қаратилган қонуннинг қабул қилингунига қадар республика миқёсида 103 та қурол савдоси билан шуғулланадиган марказлар фаолият кӯрсатган.Эндиликда эса уларнинг 35 фоизи фаолияти тӯхтатилди.

2016 йилнинг июн ойида  Оқтӯбе шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужуми ва қурол сотишга мӯлжалланган икки савдо марказига уюштирилган қуролли ҳужумдан кейин бу қонунни ишлаб чиқишга киришилди.

Терроризм тӯғрисидаги халқаро тадқиқотлар натижасига кӯра Қозоғистон террорчилик таҳдид солаётган мамлакатлар руйхатига киритилган. 2016 йилнинг   5 июнь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳридаги иккита қурол сотувчи дўкон ва Миллий гвардия ҳарбий қисмига жангарилар ҳужум қилган эди. Шунингдек, 2011-2013 йиллар орасида ҳам мамлакат Хавфсизлик кучлари бир неча маротаба террорчи гуруҳлар билан тӯқнашган.

Қозоғистон давлати қуролларнинг  террорчи гуруҳлар қӯлига тушишидан хавотирда.  Марказий Осиё жумҳуриятларининг минглаб фуқароси ИШИД террорчи гуруҳи таркибида фаолият кӯрсатгани ва бу гуруҳ тор-мор этилгач, улар ӯз ватанларига қайтиш тараддудида эканлигини эътиборга олсак, Қозоғистон давлатининг хавотирларида жон бор.

Таҳлилчиларнинг фикрича Қозоғистоннинг қурол-яроқ савдоси юзасидан қатъий назорат ӯрнатиши мамлакатда жиноятчиликнинг кескин камайишига олиб келади.

Ижтимоий масалалар тадқиқотчиси Кевин Лорианинг фикрича, "Қурол-яроқ савдоси юзасидан етарлича назорат ӯрнатилмаган АҚШда йилига 38 минг нафар ӯқотар қуроллар воситасида ӯлдирилиб, 85 минг нафар мажруҳ этилади. Тадқиқотларнинг натижасига кӯра қурол-яроқ савдосини назорат қилиш зӯравонлик ва ӯлим билан тугайдиган жанжалларнинг анчайин камайишига олиб келади".

Айтиш жоизким,  адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, аҳолининг турли табақалари билан мулоқотлар ӯтказиб, уларнинг муаммоларини тинглаш ва амалий тадбирлар кӯриш ҳам жамиятда кескинликни юмшатиш ва экстремистик кайфиятни ӯнглашда муҳим рол ӯйнайди.