2019 йилда Туркманистонда газ, сув ва бошқа хизматлар пулли бўлади
(last modified Wed, 26 Sep 2018 09:13:09 GMT )
сентябр 26, 2018 14:13 Asia/Tashkent
  • 2019 йилда Туркманистонда газ, сув ва бошқа хизматлар пулли бўлади

Туркманистон президенти келгуси йилдан бошлаб давлат томонидан бепул бериладиган нарсалар бекор қилинишини эълон қилди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммадов  Халқ кенгаши йиғилишида иқтисод  ва атроф-муҳит масалаларига ишора этиб, сув, газ, электр энергияси ва бошқа бепул амалга оширилаётган давлат хизматлари кун эҳтиёжларини назарда тутган ҳолда тўхталишини изҳор қилди.

Туркманистонда  ҳатто энг қийин бўлган даврларда ҳам газ, сув, электр энергияси, туз ва бошқа нарсалар халққа бепул бериларди. Аммо бугунги кунда иқтисодий шароитлар фарқ қиладиган бир замонда яшамоқдамиз ва шу сабабдан табиий манбалар халқ ва давлат учун оқилона фойдаланиши лозим, деб айтган президент ушбу йиғилишда.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммадов  Халқ кенгаши йиғилишида сўзлаган ушбу нутқидан кейин 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб газ, сув, электр энергияси, туз ва бошқа нарсалар пулли бўлиши хусусидаги келишув имзоланди.