Европа Иттифоқи Марказий Осиёга сармоя киритиш ниятидадир
(last modified Wed, 26 Sep 2018 12:21:09 GMT )
сентябр 26, 2018 17:21 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи
    Европа Иттифоқи

Европа ташқи сиёсат хизматининг Россия, «Шарқий ҳамкорлик» ва Марказий Осиё бўйича бўлими раҳбари Люк Девиннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Марказий осиё ривожланиши ва тараққиётига ишонч билдириб, бу минтақага узоқ муддатли истиқбол учун сармоя киритиш ниятидадир.

РИА Новости сайтига кўра, Еврокомиссия ЕИнинг Европа ва Осиё туташувини ривожлантириш бўйича стратегиясини маълум қилди.

Хабарда келтирилишча, бу стратегияда транспорт, энергетика ва рақамли тармоқлар орқали минтақалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутган.

Стратегияда кўрсатилишича, Осиёга ҳар бир йилда инфратузилмага ўсиш суръатлари ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш учун 1,3 трлн евро миқдорида сармоялар талаб этилади.

«Биз минтақанинг узоқ муддатли истиқболига ишонамиз», - дея маълум қилди Девинь Европанинг Осиёдаги тадқиқотлари институтида Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳамда Марказий Осиёдаги ҳамкорликка бағишланган давра суҳбатида.

Унинг қўшимча қилишича, ЕИ минтақага «узоқ муддатли истиқбол учун» инвестиция киритмоқда.