Толибон гуруҳи Американи огоҳлантирди
(last modified Sun, 30 Sep 2018 07:43:31 GMT )
сентябр 30, 2018 12:43 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Американи огоҳлантирди

Толибон гуруҳи шайтоний ва дунёвий рақобат мақсадларини амалга ошириши учун Америкага Афғонистондан ҳарбий база сифатида фойдаланишига ижозат бермаслигини айтиб огоҳлантирди

Тасним ахборот агентлигининг хабарига кӯра  бугун Толибон гуруҳи ӯз баёнотида Афғонистондаги хорижий ҳарбий кучларга мурожаат қилиб, деди: босқинчилар бу мамлакатда ҳеч қачон ӯзларининг шум мақсадларига эришолмайдилар.

Баёнотда шунингдек, илова қилинган: Америка ва НАТО ҳарбий ва сиёсий мағлубият сӯнгида зудлик билан Афғонистондан чиқиб кетишади ва албатта, уларни Совет Иттифоқининг қисмати кутяпти.

Бу ҳарбий гуруҳ  Афғонистон халқига мурожаат қилиб, ӯзаро ихтилоф солувчи кучлардан эҳтиёт бӯлиш ва уларга қарши курашни давом эттиришга чақирди.

Айтилишича, яқинда Афғонистон Ислом партиясининг бошлиғи Гулбиддин Ҳикматёр ӯз изҳоротида мамлакатнинг шиалар ва форс тилли аҳолисини таҳқирлаган.