Назарбоев Ўзбекистон билан ҳамкорликда Марказий Осиё савдо зонасини барпо этмоқчи
(last modified Sun, 30 Sep 2018 11:13:44 GMT )
сентябр 30, 2018 16:13 Asia/Tashkent
  • Назарбоев Ўзбекистон билан ҳамкорликда Марказий Осиё савдо зонасини барпо этмоқчи
    Назарбоев Ўзбекистон билан ҳамкорликда Марказий Осиё савдо зонасини барпо этмоқчи

Мен Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида чегараолди ҳамкорлиги бўйича биринчи иқтисодий форуми Чимкентда ўтказилишини таъминлаш учун Ўзбекистон билан келишаман, - деди Нурсултон Назарбоев Чимкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегараолди ҳамкорлиги бўйича биринчи Форум Чимкентда бўлиб ўтиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Чимкентга амалий ташрифи чоғида баёнот берди, деб хабар қилмоқда форс ахборот агентлиги. 

Унинг қайд этишича, сўнгги вақтларда ҳар икки давлат ҳамкорлиги фаоллашгани ва мустаҳкамланиб бораётгани фонида, ҳар йили ўтказиладиган Қозоғистон-Россия форумлари каби Қозоғистон-Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлик форумларини режалаштириш ва амалга ошириш учун зарурдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Чимкентни Марказий Осиёнинг иқтисодий марказига айлантирмоқчи экани хабар берилганди.

Оқўрда матбуот хизмати маълумотларига кўра, президент шаҳар фаоллари олдида чиқиш қилиб, республика даражасидаги мақом олгани туфайли шаҳар олдида замонавий ёндашувлар ҳамда яхши ишлаб чиқилган стратегияни талаб қиладиган янги вазифалар пайдо бўлганини таъкидлаб ўтган. 

Ёрлиқ