Россия ва Туркманистон иқтисодий анжумани иш бошлади
(last modified Wed, 03 Oct 2018 15:12:31 GMT )
октябр 03, 2018 20:12 Asia/Tashkent
  • Россия ва Туркманистон иқтисодий  анжумани иш бошлади

Россиянинг Липетс шаҳрида барпо бўлган ушбу иқтисодий анжуманда 100 ортиқ тожир ва ишбилармонлар иштирок этишди.

Форс ахборот агентлиги берган хабарга кўра, Россия савдо палатаси Липетск  бўлими  раҳбари Олга Зиновиева чоршанба куни бошланган ушбу иқтисодий анжумандан мақсад ҳар икки мамлакат ишбилармонларининг ҳамкорликларини ошириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш эканлигини таъкидлади.

Унга кўра, Россия ва Туркманистон иқтисодий анжумани доирасида Липетск шаҳрида инвестиция имкониятларини кўрсатувчи кўргазмалар ҳам ташкил этилади.

Олга Зиновиева бу каби тадбирлар мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликларни янада ошишига ёрдам беришини урғулади.