Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Афғонистондаги террорчилик таҳдидларидан хавотирда
(last modified Thu, 04 Oct 2018 13:43:30 GMT )
октябр 04, 2018 18:43 Asia/Tashkent
  • Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Афғонистондаги террорчилик таҳдидларидан хавотирда
    Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Афғонистондаги террорчилик таҳдидларидан хавотирда

КХШТ мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида ва Тожикистон чегараларида террорчилик таҳдидларининг авж олаётганидан хавотирланиш билдиришди  

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг ташқи ишлар вазирлари Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида ва Тожикистон чегараларида террорчилик таҳдидларининг авж олаётганидан хавотирланиш билдиришди. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари ўзларининг қўшма баёнотларида Афғонистон шимолидаги минтақаларда ва Тожикистон билан қўшни бўлган минтақаларда террорчилик хавфининг янада ошганидан хавотир билдиришди. Ушбу хавотирлар Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблесида ҳам эътироф этилди. 

Шу билан бирга, Афғонистондаги террорчилик ташкилотларининг Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонга ўтиш хавфи тобора кучаймоқда. Жангари гуруҳларининг киритиш, қуролларни етказиб бериш, экстремистлар сафига ёшларни жалб қилиш ҳаракатлари амалга оширилиши мумкин.

Шу сабабли Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида терроризмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни изчил кенгайтириб бормоқда. Бу ўз навбатида Афғонистондаги беқарор вазият шароитида истиқболли устунликка эга, деб якун ясади хавфсизлик кенгаши котиби.

Ёрлиқ