Японияда Имомали Раҳмон кортежи ЙТҲга учради
октябр 06, 2018 10:17 Asia/Tashkent
Токиода Тожикистон президенти Имомали Раҳмон кортежидаги автомобил микроавтобусга урилди.
Япониянинг Fuji TV телекомпанияси Тожикистон президенти Имомали Раҳмон кортежи ЙТҲга учраганлиги ҳақида видеони эълон қилди.
Ҳодиса 4 октябрь куни Япония пойтахтининг Нагата туманида содир бўлди.
Телеканал хабарига кўра, Раҳмон кортежидаги Mercedes автомобили микроавтобусга бориб урилди.
Тўқнашув вақтида ушбу автомобил салонида Тожикистон президенти бўлганлиги номаълум.
Тўқнашув оқибатида Имомали Раҳмон жароҳат олмаганлиги айтилмоқда.
Ёрлиқ