Тожикистон Ислом ўйғониш партияси раиси узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
(last modified Sun, 07 Oct 2018 14:41:17 GMT )
октябр 07, 2018 19:41 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ислом ўйғониш партияси
    Тожикистон Ислом ўйғониш партияси

Тожикистон Олий суди бу мамлакатнинг собиқ Ислом ўйғониш партияси етакчиси Муҳдидин Кабирийга нисбатан чиқарган ғойибона ҳукмида уни узоқ муддатли қамоққа маҳкум этди.

Тожикистон Олий суди маълумотига таяниб ИРНА тарқатган хабарга кўра, бу мамлакатнинг собиқ Ислом ўйғониш партияси етакчиси Муҳиддин Кабирий  Тожикитон Олий суди томонидан ғойибона узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинган аммо унинг жиноий иши  махфий эканлиги туфайли  қанча йилга кесилгани номаълум.

Тожикистон Ислом ўйғониш партияси етакчиси бу мамлактда ўтказилган 2015  йилдаги парламент сайловларидан кейин мамлакатни тарк этганди.

Тожикистон Олий суди ӯша йилнинг сентябрида ушбу партия фаолиятини тўхтатди.