Қирғизистон маданият вазири вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i38400-Қирғизистон_маданият_вазири_вафот_этди
Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири Султон Жумагулов 59 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар бермоқда.
(last modified 2018-10-08T07:32:40+00:00 )
октябр 08, 2018 12:32 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон маданият вазири вафот этди
    Қирғизистон маданият вазири вафот этди

Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири Султон Жумагулов 59 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Маданият, ахборот ва туризм вазири Султон Жумагулов бугун тунда ҳаётдан кўз юмди», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, у онкологик касаллик билан узоқ вақт давомида курашиб келган.

Шунингдек, Жумагулов республикада таниқли журналистлардан бири бўлгани айтилади.