Марказий Осиё раҳбарлари террор таҳдидини ошишидан хавотирда
(last modified Wed, 10 Oct 2018 10:13:33 GMT )
октябр 10, 2018 15:13 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё
    Марказий Осиё

Марказий Осиё минтақаси раҳбарлари экстремистик ва террорчилик гуруҳлар таҳдиди ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда, бу мамлакатлар раҳбарлари террорчилик ҳаракатларни кучайишига қарши кураш учун минтақа ва халқаро миқёсида янги чоралар кўришни иш дастурида жой берган.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Тошкент шаҳрида МДҲ мамлакатлари Мудофаа вазирлиги кенгаши саммитида 20 мавзулар, жумладан Марказий Осиёнинг ҳозирги вазияти ва  террорчилик гуруҳларга қарши кураш масалалари муҳокама қилинади.

Тожикистон билан Афғонистон чегараларида террорчилик гуруҳлар ҳаракатини ошиши ва чегаралар орқали жангариларни Хитой ҳудудига киришининг эҳтимоли борлиги сабаб, Пекин давлати террорчилик ва экстремистик гуруҳларга қарши курашда фаолроқ бўлиши учун Тожикистон давлат армиясини қуролантиришга уринмоқда.

"Чайна" телеканалининг хабар қилишича, Хитой давлати  Тожикистон билан кўптомонлама стратегик ҳамкорликларни йўлга қўйишни мақсад қилган. Икки мамлакат раҳбарлари учрашувида ўзаро алоқаларни кенгайтириш масаласи алоҳида таъкидланди.

Хитой ТИВ раҳбари  иккитомонлама алоқаларини кенгайтириш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясининг 73 чи мажлиси доирасида тожикистонлик касбдоши билан учрашиб мулоқот қилди.

Умуман олганда Хитой давлати Марказий Осиё ва бошқа мпилакталар билан хавфсизлик ҳамкорликларини чуқурлаштириш орқали  терроризм ва бошқа таҳдидларга қарши курашга оид келишувларни имзолашни кўзда тутган.

Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 20 мамлакатни ўз атрофида тўплаган.

Хавфсизлик масалаларга оид таҳлилчиларга кўра,  келажакда Пекин ва  Душанбе давлатлари ўртасидаги хавфсизлик ҳамкорликлаи янада кучайиб боради, чунки  Тожикистон давлат армиясини қуроллантириш орқали Хитой давлати  ўз ҳудудлари хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилган.

Хитойдаги шарқий Туркистон экстремистик гуруҳлар Душанбе давлати учун ҳам таҳдид ҳисобланади, чунки  ушбу исломий гуруҳ Марказий Осиё хусусун Афғонистондаги радикал гуруҳлар билан яқин алоқага эгадир.

2006 йили Тожикистон давлати Шарқий Туркистон исломий ҳаракатини  ўз ҳудудларида таъқиқланган террорчилик гуруҳлар рўйхатида жой берди.

 Афғонистон тоғли ҳудудларини кесиб ўтган жангариларни аниқлаш, террорчиларга молиявий кўмаклар етказувчи ва қурол етказиб берувчи каналларни тугатиш, Тожикистон ҳудудидаги Хитойнинг муҳим марказлари хавфсизлигини таъминлаш, Душанбе ва Пекин давлатлари ўртасидаги ҳамкорликлари мавзуларидан ҳисобланади.

10-12 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши режалаштирилмоқда.Таъкидлаш жоизки, ушбу йиғилиш ўтказиладиган давлатларнинг географик жойлашуви ва иштирокчилар таркиби йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 48-мажлиси бўлиб ўтган эди.Таъкидлаш керак, Мудофаа вазирлари кенгаши доирасидаги ўзаро ҳамкорлик минтақада мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммоларига жавоб беришга имкон беради. Кенгаш МДҲнинг миллий ва жамоавий манфаатларига қўшилиш имконини берадиган ноёб платформа вазифасини ўтайди.