Тожикистон Шўролар иттифоқи таълим тизимидан воз кечди
(last modified Sun, 04 Sep 2016 14:23:32 GMT )
сентябр 04, 2016 19:23 Asia/Tashkent
  • Тожикистон давлати
    Тожикистон давлати

Тожикистон давлати янги ўқув йилда бошланғич босқичининг янги таълим тизимига ўтиб, Шўролар иттифоқидан қолган олдинги таълим системасидан воз кечишини маълум қилди.

Ирна тарқатган хабарига кўра, Тожикистоннинг маориф ва илм вазирининг муовини Латофат Назирий,  ушбу янги таълим системасига ўтиш учун  ўқитувчилар  ёзги дам олиш кунларида, янги таълим давраларини ўрганиб олдилар. Янги ўқув йилдан бошлаб, Ғарб таълим системасидан олинган сифатлироқ янги таълим тузуми йўлга қўйилади деб айтди.

Тожикистон маориф вазирининг муовини,  янги таълим системаси ҳам АҚШ таълим тузуми асосида тайёрланган ва ўқувчиларга  қизиқарли ва осон раившлар билан илм ўрганиши учун яхши имокниятлар яратиб беради деб қўшимча қилди.

Тожикистон Маориф вазирлиги ушбу равишни ўтган йили мамлакатнинг 55 ўрта мактабларида синовдан ўтказганлиги ва ижобий натижаларга эришганлиги эълон қилинганди.

 

Ёрлиқ