ноябр 08, 2018 16:08 Asia/Tashkent
  • Тожикистон билан чегаралари
    Тожикистон билан чегаралари

Қирғизистон давлат чегара хизмати Тожикистонда қаттиқ тартибдаги колонияда юз берган исёндан кейин йўловчилар ўтиш пунктлари ва қўшни давлат билан давлат чегараси назорат чизиқларида ҳушёрликни кучайтирди.

Спутник сайтига кўра, Қирғизистон давлат чегара хизмати вакили Гульмира Борубаева "Қирғизистон давлат чегара хизмати вазиятни синчковлик билан кузатмоқда. Қирғизистон-Тожикистон ўтиш пунктларида, шунингдек, давлат чегараси чизиғида ҳушёрлик кучайтирилган", - деб айтган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Тожикистонда қаттиқ тартибдаги колонияда юз берган исёнда махбуслардан бири, ИД аъзоси посбондан автоматини тортиб олиб, уни қуролсизлантиришга муваффақ бўлган. Сал кейин махбуслар колониянинг бир корпусини эгаллаб олганлар.

Сўғд вилояти ИИБ спецназ қўшини штурми туфайли исён бостирилган.

Айрим хабарларга кўра бу исёнда ўнлаб маҳбуслар ҳалок бўлгани айтилади.

Ёрлиқ